Лас-Вегас полицияси кантри-фестиваль вақтида Лас-Вегас-Стрипда отишма келтириб чиқарган эркак ўлдирилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Полиция вакилларининг қайд этишича, ҳодиса юзасидан суриштирув ва бошқа жиноятчиларни излаш ишлари олиб борилмоқда.
Отишмада неча киши қатнашгани ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ.
https://twitter.com/davidsakach/status/914730995147870208
Лас-Вегасдаги «Мандалай Бей» казиноси олдида бўлиб ўтаётган кантри-фестиваль вақтида отишма келиб чиққан, ҳодиса оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлиб, 24 киши яраланган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса жойида автоматик қуролдан отилган кетма-кет ўқ овозлари эшитилган.
Shooting in Las Vegas. People fleeing (video from the Mandalay Bay hotel) pic.twitter.com/hs98J5uK6T
— Eiki Hrafnsson (@EirikurH) October 2, 2017
Тахминларга кўра, отишма казинонинг юқори қаватларидан бирида туриб амалга оширилган, бироқ бу маълумот ҳали тасдиқлангани йўқ.
Мазкур ҳодиса сабаб Лас-Вегас аэропорти рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатиб қўйди.
Изоҳ (0)