Лас-Вегасдаги мусиқий фестивалда рўй берган отишма қурбонлари сони 58 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Лас-Вегас шерифи Жо Ломбардога кўра, шифохонага етказилганлар сони 515 кишига етди.
Олдинроқ 50 нафар қурбон ҳақида маълум қилинган эди.
Отишма учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)