Каталониядаги референдум давомида полиция билан тўқнашувлар вақтида жабрланганлар сони 460 кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Барселона мери сифатида полициянинг ҳимоясиз аҳолига нисбатан ҳаракатлари зудлик билан тўхтатилишини талаб қиламан», — деб ёзди жабрланувчилар сони ҳақида маълум қилган мер Ада Колау Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ ҳодисалар оқибатида 337 киши жабрлангани ҳақида хабар берилган эди. Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Каталонияда Испаниядан мустақиллик масаласида референдум бўлиб ўтмоқда.Испания ҳукумати мазкур плебисситни бекор қилинган, деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, бу референдум «ҳеч қандай халқаро кўмакка эга бўлмайди».
Изоҳ (0)