• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Испания ҳукумати Каталония мустақиллиги референдумини амалда йўққа чиқарди: баъзи сайлов участкалари очилмади, бошқаларига полиция бостириб кирди

    Каталонияда 1 октябрь куни ҳудуднинг Испаниядан мустақиллиги масаласида референдум ўтказилиши режалаштирилган эди. Мадриднинг ҳатто овоз бериш жараёнини тўхтатишгача бўлган уринишларига қарамай, кўплаб сайлов участкалари барибир очилди, лекин овоз бериш жараёнини максимал даражада соддалаштиришга тўғри келди — шу сабабли ҳам референдум қанчалик кўргазмали мақом олиши ҳозирча ноаниқ. Кўплаб овоз бериш участкаларига полиция бостириб кириб, бюллетен учун мўлжалланган урналарни олиб қўйди. Барселонанинг турли нуқталарида ва Каталониянинг бошқа шаҳарларида тартибсиз намойишлар бошланди, полиция уларни резина ўқлар билан тарқатишга киришди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    1 октябрь референдуми Испания ҳукуматининг уни тўхтатишга бўлган уринишларига қарамай бошланди. 20 сентябрдаёқ Каталонияда Испания Конституциявий суди томонидан ноқонуний деб топилган референдумни уюштиришга алоқадорларни қўлга олиш ва тинтув қилиш ишлари бўлиб ўтган эди. Маҳаллий полиция (Моссос) сайлов участкаларининг очилишига йўл қўймаслиги ва мактабларда бюллетен ва урналарни олиб қўйиши керак эди. Бунинг олдини олиш учун фаоллар тунда участкалар олдига келиб, полициячиларни шунчаки ичкарига киритмади — улар ҳам киришга қатъий урингани йўқ. Натижада, Каталония ҳукумати маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан 9:00 да (Тошкент вақти билан 10:00 да) сайлов участкаларининг 73 фоизи очилди.

    Centenares de personas pasan su segunda noche en colegios del 1-O para impedir su desalojo #1octL6 https://t.co/8Vfm0KVFPD pic.twitter.com/GK3bYAgBWm

    — laSexta Noticias (@sextaNoticias) October 1, 2017

    Сўнгги лаҳзада овоз бериш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Овоз бериш участкалари очилишига бир соат қолганида, барча сайлов комиссиялари ишга кириша олмагани сабабли, исталган каталониялик исталган сайлов участкасида овоз бериши мумкинлиги эълон қилинди. Такрорий овоз беришнинг олдини олиш мақсадида «умумий рўйхатга олиш» тизими ишга туширилди: бюллетен беришдан аввал комиссия маълумотлар базаси орқали сайловчининг овоз берган-бермаганлигини аниқлаб олиши зарур эди. Овоз бериш бошланганидан бир соат ўтиб Испания Ички ишлар вазирлиги бу маълумотлар базасининг серверини ҳамда барча сайлов участкаларидаги интернетни узиб қўйди.

    1-La @guardiacivil desactiva el censo universal. Ahora mismo una misma persona puede votar varias veces en distintos colegios #EstamosporTI pic.twitter.com/uit0PRanr0

    — Ministerio del Interior (@interiorgob) October 1, 2017

    Овоз бериш жараёни учун ҳимоя даражасига эга бўлмаган бюллетенларни ҳам қабул қилиш бошланди — одамлар уйидаги принтери орқали чиқариб олган қоғоз ёрдамида ҳам овоз бериши мумкин бўлди. Уларни Испания учун одатий бўлган ва сайлов сирини таъминлайдиган конвертларсиз урнага ташлаш мумкин эди. Расмий Мадрид буларнинг бари демократияга ҳеч бир алоқаси бўлмаган «сайлов шармандагарчили» деб атади. Мобил телефон рақами орқали электрон овоз беришни йўлга қўйишга уриниб кўрилди, бироқ махсус сайт ярим соатдан кўп ишламади.

    Agentes intervienen urnas y papeletas en distintos colegios de #Barcelona. Cumplimos la legalidad #EstamosporTI pic.twitter.com/kqg3LyW7jc

    — Policía Nacional (@policia) October 1, 2017

    Овоз бериш участкаларини ёпиш учун Миллий полиция ва Фуқаролик гвардияси кучлари жалб этилди. Улар биноларга бостириб кириб, сайлов урналари ва бюллетенларини олиб қўйди. Намойишчиларга қарши, жумладан, резина ўқлар ҳам қўлланилди; дастлабки маълумотларга кўра, 337 киши жабрланган, яна 9 полициячи ва икки гвардиячи ҳам жароҳат олган. Испания ИИВ ижтимоий тармоқлар #EstamosporTi (испанчасига: «Биз сен томондамиз») номли кампания бошлади. Ўз навбатида, прокуратура Моссоснинг ҳаракатлари юзасидан текширув қўзғади — идоранинг фикрича, Каталония полициячилари участкаларини ёпиб қўйиш ҳақидаги кўрсатмани бажармаган ва гвардияга етарлича ёрдам кўрсатмаяпти.

    Мадридда кетма-кет иккинчи кун референдумга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Овоз бериш арафасида, 30 сентябрь куни пойтахт марказида 10 мингга яқин одам тўпланди. Улар орасида фашистик шиорларни кўтарган миллатчилар ҳам бор эди. Намойишлар референдум бошланган 1 октябрь куни ҳам давом этди, йиғилганлар «Конституцияга амал қилинг» ва «Каталония ҳам Испания» деб ҳайқирди.

    Каталония маъмурияти Мадриднинг ҳаракатларини қатағоннинг янги тўлқини деб атади ва уларни генераллиссимус Франциско Франко даври билан таққослади. Референдумда «Барселона»нинг бир қатор амалдаги ва собиқ футболчилари овоз берди, клубнинг ўзи эса 1 октябрга белгиланган «Лас-Пальмас»га қарши Испания чемпионати ўйинини бекор қилишга ҳам тайёр эди (рақиб жамоа мамлакат яхлитлиги белгиси сифатида ўз либосига Испания байроқларини тиктириб олганди; бироқ ўйиннинг бекор қилинишига Испания лигаси рухсат бермади). «Қўрқоқ бош вазир Мариано Раҳой шаҳримизни полиция билан тўлдирди. Барселона — тинчлик шаҳри, у сендан қўрқмайди», — деди Барселона мери Ада Колау. Каталонияларнинг «хотиржам овоз беришлари» учун имкон тақдим этиш кераклиги ҳақида Шотландия биринчи вазири Никола Стержен ҳам гапирди (унинг ўзи ҳам Британиядан мустақил бўлиш бўйича шундай референдум ўтказиш ниятида).

    01.10.2017, 20:03   Изоҳ (0)   61572
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мадридда Каталония мустақиллигига қарши намойиш бўлиб ўтди. Басклар ўлкаси эса каталонларни қўллаб-қувватлади

    01.10.2017, 19:53

    Каталонияда полиция билан тўқнашувлар оқибатида 337 киши жабрланди

    01.10.2017, 19:11

    Видео: Полиция Каталониядаги референдум қатнашчиларини дўппосламоқда

    01.10.2017, 18:52

    Марселда номаълум шахс ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Икки киши ҳалок бўлди

    01.10.2017, 18:28

    Каталониядаги мустақиллик референдуми давомида 11 полициячи жароҳатланди

    01.10.2017, 18:09

    Каталония ҳукумати полиция билан тўқнашувларда 38 киши жабрланганини маълум қилди

    01.10.2017, 17:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда автомобиль сотуви рекорд даражада кўпайди

    Ўзбекистон | 12 август, 17:55

    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

    Реклама | 12 август, 16:30

    Ўзбекистон—Ҳиндистон савдо айланмаси ҳажми етти ойда 60 фоизга ошди

    Ўзбекистон | 12 август, 17:51

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича тенгсиз бўлди

    Спорт | 12 август, 17:50

    Жефф Безос криптовалюта эвазига сайёҳларни космосга учиради

    Дунё | 12 август, 17:45

    Канадада 75 ёшли аёл кўзига тиш ўрнатиш орқали кўриш қобилияти тикланди

    Дунё | 12 август, 17:35

    Ядровий портлаш ер юзида қандай оқибатларга олиб келади?

    Дунё | 12 август, 17:25

    “Суд қарорини фойдамизга чиқармасанг, болаларингни ўлдирамиз”— бадавлат оилада улғайган ва саратонни бутунлай енгган актриса Раъно Шодиева 46 ёшда (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 12 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.