Кўплаб намойишчилар кўчага тинч норозилик рамзи — чиннигул билан чиққан.
Полицияни овоз бериш участкаларига ўтказмаслик учун, кўпчилик қўлни қўлга бериб, ўтириб олди.
Полиция намойишчилардан овоз бериш участкалари сифатида фойдаланилган мактабларни бўшатиб қўйишни талаб қилди.
Сан-Жулиан-де-Рамис муниципалитетидаги овоз бериш участкаларидан биридаги полиция ходимлари.
Кўплаб овоз бериш участкаларида полиция сайлов урналарини мусодара қилди.
Каталония президенти Карлес Пучдемон қўлда чиннигул билан.
Кўплаб участкаларда каталонияликлар полиция келгунига қадар овоз беришга улгурди.
Сабаби, баъзи сайлов участкалари барибир очилмади, бошқалари эса полиция томонидан ёпиб қўйилди, қолганларида эса овоз беришга келганлар навбатда турди.
Каталония ҳукумати маълумотларига кўра, полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар давомида 400 дан зиёд одам жароҳатланган.
Овоз бериш бюллетенларини кўтариб олган каталонлар. Референдумни уюштириш қийинчиликлари сабаб бюллетенларни ҳатто уй принтерларида чиқариб келишга ҳам рухсат берилди.
Изоҳ (0)