Испания референдум ўтказилишига фаол тўсқинлик қилса, Каталония ўз мустақиллигини эълон қилади. Бу ҳақда Каталония парламентининг Халқ бирдамлиги номзоди партиясидан сайланган депутати Карлос Рьера маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Испания давлатининг ҳаддан ортиқ зўравонлиги аксарият мактабларда овоз бериш ўтказилиши учун тўсқинлик қилса, мустақиллик ва Республикани эълон қиламиз», — деди Рьера.
Депутатга кўра, «ҳаддан ортиқ зўравонлик» деганда «хавфсизлик кучлари томонидан овоз бериш ўтказилиши учун жисмоний тўсқинликлар юзага келтириши» назарда тутилади.
Reuters агентлиги хабарига кўра, ўнлаб мактаблар (сайлов участкалари мактабларда ташкил этилган) бутун бошли оилалар билан эгалланган бўлиб, улар туни билан бу ерда навбатчилик қилиб чиқди. Баъзи мактабларни эса фермерлар қишлоқ хўжалиги техникалари билан қуршаб олган ҳолда ҳимояга олди.
Изоҳ (0)