Каталониядаги сайлов участкаларига сайлов урналари ва бюллетенлари олиб келиниши бошланди. Бу ҳақда маҳаллий TV3 телеканали хабар бермоқда.
Телеканал эфир давомида Барселона яқинидаги сайлов участкаларидан бирига урналар ва бюллетенлар олиб кирилаётгани акс этган лавҳаларни кўрсатди.
«Газета.ru»нинг қайд этишича, Каталония мустақиллиги масаласида ўтказилаётган референдум Испания ҳукумати томонидан тан олинмаяпти.
Аввалроқ Испания Ички ишлар вазирлиги аксарият сайлов пунктлари ёпилишини эълон қилган, хусусан, 1300 га яқин сайлов участкалари полиция томонидан хатлангани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)