• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    40 ёшга етгунга қадар ҳар бир шахс ўзида шакллантириши керак бўлган 8 та одат

    Кексалик тўсатдан 40 га етганда бошланмайди, аммо айнан шу ёш атрофида организмдаги ўзгаришлар яққол сезила бошлайди: кўриш қобилияти ёмонлашади, сочлар тўкилади ёки айрим хасталиклар пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам, агар илгари соғлиғингизга эътибор бермаган бўлсангиз, ҳозир бошлашнинг айни пайти. Қуйидаги фойдали одатлар сизга куч-қувватни сақлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва келажакдаги касаллик хавфини камайтиришга ёрдам беради.

    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru
    1. Ҳафтасига камида уч марта жисмонан фаол бўлиш
    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru

    Бунинг учун пул сарфлаб спорт залига бориш шарт эмас. Енгил югуриш, ёга, сузиш ёки скандинавча юриш ва бошқа шунга ўхшаш ўзингизга ёқадиган ва қулай машғулотни танланг. Жисмоний фаоллик мушаклар ва юракни мустаҳкамлайди, артрит ёки юрак етишмовчилиги каби ёшга боғлиқ касалликлар хавфини камайтиради. Бундан ташқари, спорт ортиқча вазнга қарши курашишда ёрдам беради, бу эса гипертония ва 2-тур қандли диабетнинг олдини олади. Машқлар пайтида организмда эндорфинлар — кайфиятни кўтарувчи ва стрессни камайтирувчи гормонлар ишлаб чиқилади. Соғлом ва бақувват танада эса одамнинг ўзига бўлган ишончи ҳам ортади.

    1. Ҳар қандай қарамликдан воз кечиш

    Ёши катта кишиларнинг “Мен бутун умр чекиб келганман. Ана, 90 ёшга ҳам кирдим-ку” деган гапларига учманг. Ҳеч қандай тамаки соғлиқ учун фойда келтирмайди. Қарамлик деганда алкоголь, никотин, ҳаттоки ортиқча қаҳва ёки телефонларга ҳаддан ташқари боғланиш ҳам тушунилади. Улар мияга зарар етказади, юрак-қон томир тизими касалликларига сабаб бўлади ва кўпинча яқинларингиз билан зиддиятларга олиб келади. Қолаверса, бундай одатлар катта харажат талаб қилади.

    1. Тўғри овқатланиш
    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru

    Йўл-йўлакай бирор енгил нарса билан тамадди қилиб олиш одатига чек қўйинг. Озиқ-овқат бу нафақат энергия, балки мия учун “ёнилғи” ҳамдир. Нонуштани фақат эспрессо билан ўтказгандан сўнг тушликкача жиззаки бўлиб қолишингиз ҳам шу сабабдан.

    Кунига камида уч маҳал тўғри ва мувозанатли овқатланинг. Рационда оқсиллар, ёғлар ва углеводлар бўлиши лозим. Ҳар куни камида 400 грамм сабзавот ва мевалар ейишга ҳаракат қилинг.

    1. Кунига ўртача 7–9 соат ухлаш

    Етарлича уйқу хотира, диққат ва соғлом вазн учун жуда муҳим. Уйқунинг етарли бўлиши 2-тур диабет ва гипертония хавфини камайтиради. Мутахассислар катталар учун суткада 7–9 соат дам олишни тавсия қилади. Тунда хонанинг қоронғи бўлиши ҳам аҳамиятли — айнан шу вақтда организм мелатонин (уйқуни тартибга солувчи гормон) ишлаб чиқаради. Шунинг учун тунлари деразага парда тортинг ва ётишдан бир соат аввал гаджетларни четга қўйинг.

    1. Руҳий саломатликни асраш

    Сурункали стресс юрак ва руҳий ҳолат учун хавфли ҳисобланади. Тўлиқ хотиржам яшашнинг иложи бўлмаса-да, баъзи амалиётлар ёрдам бериши мумкин. Масалан, медитация, нафас машқлари, севимли машғулотлар билан шуғулланиш ва ҳоказо. Асабга салбий таъсир қилувчи инсонлар ва жойлардан узоқроқ юриш ва ижтимоий тармоқларда нохуш хабарларни ўқимаслик ҳам стресс даражасини камайтиради.

    1. Ижтимоий фаоллик
    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru

    Ёши улғайган сайин ижтимоий алоқалар, айниқса, муҳим бўлади. Шу сабабли дўстлар орттиринг, танишлар билан учрашувлар ташкил қилинг, жамоат тадбирларида қатнашинг. Булар сизга ижобий ҳис-туйғуларни тақдим этади. Янги танишувлар сизга қийин бўлса, одамлар билан алоқа қилиш имконини берадиган ҳобби танланг. Бунга китоб клуби, рақс машғулотлари, театр тўгараги кабилар мисол бўлиши мумкин.

    1. Ҳар йили профилактик текширувлардан ўтиш

    Умумий қон таҳлили, қон босими, юрак ЭКГ, грипп ва бошқа касалликларга қарши эмлаш кабиларни ҳар йили ўтказиш мумкин. Аёллар эса мунтазам гинекологга бориши, бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш учун таҳлил топшириши керак. Кўкрак бези касалликлари хавфи бўлса, 20–39 ёш оралиғида мунтазам УТТ, 40 ёшдан сўнг эса маммография тавсия этилади.

    1. Мияни чархлаш
    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru

    Доимий янги билимларни эгаллаш мияни фаоллаштиради, нейрон алоқаларни мустаҳкамлайди ва когнитив касалликлардан ҳимоя қилади. Бунинг учун тил ўрганиш, оддий шеър ёдлаш, китоб ўқиш ёки бошқотирмалар ечиш ҳам катта фойда беради. Ёки бирор янги ҳобби танланг: автомобиль ҳайдашни ўрганинг, гитара чалишни ёки расм чизишни синаб кўринг. Бу бош миянинг янги шароитларга, технологияларга ва муаммоларга мослашувчанлик қобилиятини оширади.

    22 июл, 09:56   Изоҳ (0)   1065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 700 сўмдан ошди

    Ўзбекистон | 22 июл, 16:10

    Тожикистон Афғонистон фуқароларини депортация қилади

    Тожикистон | 22 июл, 16:00

    Зоминда Хитой компанияси билан хавфсизлик ва тиббиёт техникалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:48

    Қозоғистон паспортлари ўзгаради

    Қозоғистон | 22 июл, 15:45

    Аббосбек Файзуллаев трансфери қачон эълон қилиниши маълум бўлди

    Спорт | 22 июл, 15:40

    Она бўлишни орзу қилади ва хейтерларини кечирмайди. Турк актрисаси Ҳанде Эрчелнинг янги интервьюси эълон қилинди

    Кино | 22 июл, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.