“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски клубнинг ёзги трансфер режалари фонида ўз келажагига нисбатан хавотир билдирмоқда. Испаниянинг El Nacional нашрига кўра, каталонияликлар яқин кунларда “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфордни жамоага қўшиб олиш арафасида турибди.

Англиялик футболчи қанотда ҳам, марказий ҳужум чизиғида ҳам самарали ҳаракат қила олади. Бу эса уни Левандовски учун бевосита рақобатчига айлантиради. Айниқса, август ойида 37 ёшга тўладиган поляк ҳужумчиси учун бу ҳолат маълум ноқулайлик туғдирмоқда. Манбада ёзилишича, бу ҳолат ортидан 2025/26 йилги мавсум Роберт учун “Барселона” сафидаги сўнгги йили бўлиши мумкин.
Манбага кўра, Левандовски жамоада ўз ўрнининг тобора заифлашаётганини сезмоқда. Ўйин амалиётининг камайиши эса 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан футболчи учун ноқулайлик туғдириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски ва “Барселона” ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йил ёзига қадар тузилган.
Изоҳ (0)