• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мартин Лютер Кинг ўлдирилишига оид ҳужжатлар махфийликдан чиқарилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилиши бўйича Федерал қидирув бюроси ҳужжатларини ошкор қилди. Бу ҳақда Миллий разведка директори Тулси Габбард маълум қилди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Қотилликдан қарийб 60 йил ўтиб, у билан боғлиқ 230 мингдан ортиқ ҳужжат эълон қилинди. Улар шахсий ҳаёт дахлсизлигини сақлаш мақсадида минимал даражада таҳрирланган. Ҳужжатлар орасида ФҚБ тергов тафсилотлари ва ички ёзишмалар ҳам мавжуд.

    Мартин Лютер Кинг 1968 йил апрель ойида Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида, 39 ёшида ўлдирилган. Унинг ўлими бутун АҚШ бўйлаб норозиликлар ва оммавий тартибсизликлар тўлқинини келтириб чиқарган. Суиқасд учун айбланган Жеймс Эрл Рей ҳибсга олиниб, 99 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган. Аммо у 1998 йилда қамоқда вафот этган. Кингнинг фарзандлари эса унинг ҳақиқий қотил бўлганига шубҳа билан қарайди.

    Кингнинг ҳаёт бўлган икки фарзанди — 67 ёшли Мартин III ва 62 ёшли Бернис Кинг — оталарининг ўлдирилиши “ўнлаб йиллар давомида жамоатчилик эътиборини тортиб келаётган воқеа” эканини айтган. Бироқ улар бу масаланинг “шахсий ва мураккаб тарихий жиҳатларига” эътибор қаратилиши кераклигини таъкидлаган. Улар ҳужжатларни тўлиқ тарихий контекстда кўриб чиқиш зарурлигини билдирган.

    Кингнинг ўлими кўплаб фитна назарияларини келтириб чиқарган. Баъзи тахминларга кўра, суиқасд нафақат бир шахс, балки уюшган гуруҳлар томонидан уюштирилган бўлиши мумкин.

    Трамп 2025 йил январь ойида АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди, унинг укаси — собиқ бош прокурор Роберт Кеннеди ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мартин Лютер Кинг суиқасдлари билан боғлиқ барча материалларни тўлиқ ошкор қилиш бўйича фармойиш берган эди. У бу ваъдани биринчи президентлик даврида ҳам, иккинчи сайловолди кампаниясида ҳам айтганди. Сиёсатчи қотилликлар билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилиш “жамоатчилик манфаатига жавоб бериши”ни қайд этган.

    АҚШдаги шов-шувли сиёсий қотилликлар

    ♦ Жон Кеннеди АҚШ президенти этиб сайланганидан икки йил ўтгач, 1963 йил 22 ноябрда Далласга расмий ташрифи чоғида отиб ўлдирилди.

    Қотилликда гумонланиб собиқ денгиз пиёдаси Ли Ҳарви Освалд қамоққа олинди. У уч кундан сўнг тунги клуб эгаси Жек Руби томонидан отиб ўлдирилган. Руби кейинчалик қамоқхонада вафот этган

    ♦ Жоннинг укаси Роберт Кеннеди АҚШ бош прокурори (1961-1964) ва Нью Йорк штати сенатори (1965-1968) лавозимларида ишлаган. У демократлардан президентликка номзодини қўйган ва 1968 йил 5 июнда Лос Анжелесда сайловолди кампанияси давомидаги митингда отиб ўлдирилган.

    Жиноят содир этилган жойда фаластинлик Серхан Серхан қўлга олинган. 1969 йилда у ўлим жазосига ҳукм қилинган, кейинчалик ҳукм умрбод қамоқ жазосига ўзгартирилган.

    ♦ 1968 йил 4 апрелда Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида қора танлилар ҳуқуқлари ҳаракатининг етакчиси, руҳоний Мартин Лютер Кинг ўлдирилди. Унинг: “Мен орзу қиламанки, тўрт фарзандим бир кун келиб тери рангига эмас, балки шахсий фазилатларига қараб баҳоланадиган мамлакатда яшайди”, деган машҳур ибораси оммалашганди.

    Мартин Лютер Кингни ўлдиргани учун илгари бир неча бор судланган Жеймс Эрл Рей 99 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У 1998 йилда қамоқхонада вафот этган.

    22 июл, 10:05   Изоҳ (0)   997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мартин Лютер Кинг#Кеннеди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тожикистон Афғонистон фуқароларини депортация қилади

    Тожикистон | 22 июл, 16:00

    Зоминда Хитой компанияси билан хавфсизлик ва тиббиёт техникалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:48

    Қозоғистон паспортлари ўзгаради

    Қозоғистон | 22 июл, 15:45

    Аббосбек Файзуллаев трансфери қачон эълон қилиниши маълум бўлди

    Спорт | 22 июл, 15:40

    Она бўлишни орзу қилади ва хейтерларини кечирмайди. Турк актрисаси Ҳанде Эрчелнинг янги интервьюси эълон қилинди

    Кино | 22 июл, 15:35

    Air China Урумчи ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни қўлга қўйди

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.