Жиззахнинг Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев пора билан тезкор тадбирда ушланганидан сўнг, унинг номидан қарорлар имзолангани аниқланди.

Маҳмуд Холбўтаев 8 июль куни 10 минг доллар пора олаётганда ДХХ ходимлари томонидан ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди. Ҳоким ҳибсга олинган бўлишига қарамай, 8—9 июль кунлари унинг номи билан 1,2 миллиард сўмдан ортиқ пул ажратишга оид 5 та қарор имзолангани ҳақида хабарлар тарқалди.
“E-qaror” электрон тизимида 8—9 июль кунлари ҳақиқатан ҳам Маҳмуд Холбўтаев номидан имзоланган 5 та маҳаллий кенгаш қарори мавжуд бўлиб, уларнинг иккитаси (1, 2) у қўлга олинган 8 июль куни, учтаси (1, 2, 3) эса 9 июль куни унинг номидан имзоланган.
Жиззах вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ (0)