Испания полицияси Каталония мустақиллиги референдуми қатнашчиларига қарши куч ишлатди, дея хабар бермоқда Meduza. Полиция ходимлари овоз бериш участкаларига йиғилган одамларни тўқмоқлар ва резина ўқлар билан тарқатишга киришган. Каталония ҳукуматининг тасдиқлашича, тўқнашувлар чоғида камида 38 киши жабрланган. Испания ҳукумати 11 нафар полициячи жароҳатланганини маълум қилди.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)