Каталония Олий суди Google интернет-концернидан Google Play дўконидаги On Votar 1-Oct дастурини ва унга элтувчи барча ҳаволаларни ўчириб ташлашни талаб қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Судьяларнинг фикрича, ушбу дастурдан каталониялик айирмачилар 1 октябрь кунига режалаштирилган мустақиллик референдуми ҳақидаги маълумотларни тарқатишда фойдаланмоқда.
Суд қарорида қайд этилишича, ушбу дастурнинг Google Play дўконида бўлиши Испания Конституцион судининг сентябрь ойида референдум қунунийлиги ўрганиб чиқилгунига қадар тўхтатилиши белгиланган қарорига зид келади.
Шунингдек, суд Google’дан Onvotar1oct@gmail.com манзили томонидан юборилган ҳар қандай янги дастурларни блоклашни сўраган. Google’нинг Испаниядаги филиали ҳозирча ушбу қарорга изоҳ бермади.
Изоҳ (0)