АҚШнинг Колорадо штатидаги шосседа фургоннинг айиқ билан тўқнашиши оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 29 сентябрь, жума куни маҳаллий вақт билан тунги соат 3:30 да содир бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида етти ва 15 ёшли икки нафар бола ҳам бор.
Жароҳатланганлар касалхонага олиб кетилган. Фургоннинг айиқ билан тўқнашиши сабабларига ойдинлик киритилмаган.
Полиция ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ўзаро қариндош бўлган.
Изоҳ (0)