Вашингтон ва Сеул Корея ярим оролида илк бор ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучларининг қўшма машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда АҚШнинг Тинч океанидаги қўмондонлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Манёврларга АҚШ армияси ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари 6-батальонининг 52-полки ва Жанубий Корея ҳарбийлари сафарбар этилди. Машқлар ўтказилган сана ва шахсий таркиб сонига аниқлик киритилмади.
Қўмондонликка кўра, машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари «якунда мустаҳкам шериклик қуриш учун» бир-бирларида бўлган тизим ва воситалар билан танишди.
Изоҳ (0)