Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан яхшилаш тўғрисидага фармонни имзолади. Ҳужжатда мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши кўзда тутилган, деб хабар беради «Газета.uz».
Вазирлик структурасига Қоралпоғистон мактабгача таълдим вазирлиги, Тошкент мактабгача таълим бош бошқармаси, шунингдек, вилоят бошқармалари ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги бўлинмалари киради.
Фармонда айтилишича, охирги 20 йилда давлат MTMлари сони 45 фоизга қисқарган, болаларнинг MTMлар билан қамраб олиниши эса 30 фоизни ташкил этади.
Янги вазирликнинг асосий вазифалари — мамлакатда ўзаро рақобатдош давлат ва нодавлат MTMлар тармоғини яратиш орқали болаларнинг мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиниш ҳажмини ошириш, шунингдек, амалиётга мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил воситаларини жорий этиш.
Замонавий технологиялар ва методлар ёрдамида раҳбарлар ва педагогик кадрларни қайта тайёрлаш, шунингдек, болаларга ғамхўрлик қилиш учун муносиб шароитлар яратиш кўзда тутилган.
Барча давлат MTMлари, идоравий тегишлилигидан қатъий назар, вазирлик тизимига ўтказилади. Болаларнинг мактабгача таълим тизими билан тўла қамраб олинишига минтақаларда 50, 70, 100, 120 ва 150 ўринли қўшимча давлат ва нодавлат MTMларининг яратилиши, шунингдек, мактабгача таълим тизимининг муқобил методларини жорий этиш ҳисобидан эришилиши кўзда тутилмоқда.
MTM ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методик маркази негизида MTM раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилади.
Изоҳ (0)