Халқ депутатлари Поп туман кенгаши навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Туманни 2016 йил ноябридан бери бошқариб келган Ўктамжон Эргашев ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилди.
Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Аъзамжон Султонов Поп тумани ҳокими этиб тайинланди.
У 2012—2017 йилларда Норин тумани ҳокими бўлганди.
Изоҳ (0)