Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида пахта теримчилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада биринчи ўринни бир кунда 313 килограмм пахта терган Дилнора Аманбаева эгаллади ва у ноутбук билан тақдирланди, деб хабар берди «KRuz.uz».
301 килограмм пахта териб иккинчи ўринни эгаллаган Раъно Кушанова ва 289 килограмм пахта териб учинчи бўлган Мавлуда Махсудова мини печ билан тақдирланди.
Совринларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ва Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев топширди.
Изоҳ (0)