Германия канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотда Эрон ядро дастури бўйича келишувни сақлаб қолиш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Канцлер ва президент ‘олтилик’ ва Эрон ўртасидаги келишув келажагини муҳокама қилди. Канцлер ядро қуроли тарқалишининг олдини олишда муҳим унсур бўлган келишувни қўллаб-қувватлашини таъкидлади», — деди Зайберт.
Шу билан бирга, Меркель ва Трамп Теҳроннинг Сурия ва Ливандаги можароларда тутган ўрнини «салбий» ва «номақбул» деб атади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия канцлери Трампни КХДРни йўқ қилиш ҳақидаги гапларини танқид остига олганди.
Изоҳ (0)