Энг янги бешинчи авлод J-20 хитой қирувчи самолёти расман ХХРнинг Ҳарбий-ҳаво кучларига қабул қилинди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.
Хитой миллий мудофаа вазирлиги вакили У Цян учиш синовлари белгиланган жадвал асосида ўтказилишини маълум қилган.
Хитойнинг Chengdu Aerospace Corporation компанияси J-20 ни яратиш устидаги ишларни 2002 йилнинг январь ойида бошлаган. Қирувчининг биринчи намунаси 2011 йилда парвоз қилган. Самолёт оммага 2016 йилнинг ноябрь ойида намойиш қилинган.
Самолётнинг техник тафсилотлари расман маълум қилинмаган. Тахмин қилинишича, самолёт бир қатор техник ўзлашмаларга эга, хусусан, F-22 америка қирувчиси ва «МиГ-1.44 Россия қирувчисидан.
J-20 билан бир қаторда, Хитойда яна бир бешинчи авлод қирувчиси — J-31 яратилмоқда.
Изоҳ (0)