Яқин орада Ерга ҳеч бир таниқли коинот объекти, хусусан, сайёра билан тўқнашув таҳдид солаётгани йўқ. Бу ҳақда NASA мутахассислари маълум қилди, дея хабар беради «MK.ru».
Овозаларга кўра, 23 сентябрда сирли ва фан томонидан тан олинмайдиган Нибиру сайёраси Ер билан тўқнашади ва бунинг оқибатлари сайёрамиз учун ҳалокатли бўлади.
Экспертлар бу ҳолат рўй беришидан чўчимасликка чақирди. Шу билан бирга, Қуёш тизимида чиндан ҳам яна бир сайёра бўлиши мумкинлигини истисно этмади. Уларнинг Калифорния технология институти асрофизиклари Майкл Браун ва Константин Батигини мавжудлигини қисман аниқлаган «Х сайёраси»ни кўзда тутаётганлиги эҳтимолдан холи эмас.
Бироқ кўплаб интернет-нашрларда учраётган мазкур сайёра Нибиру эканлиги ҳақидаги даъволарни «бўрттириш» дейиш мумкин.
Изоҳ (0)