Италиянинг Падуя ва Болонья университетлари олимлари Ойда ва Марсда одамлар яшаши учун мос бўлган жойларни аниқлаганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Мутахассислар коинот жисмлари релефлари моделларини таҳлил қилиб чиқиб, Ой ва Марсдаги «лава қувурлари» ва ғорлар одамлар ушбу объектларда яшаши учун энг мос келади, деб топди.
Олимлар тахмин қилишича, ғор ва қувурлар одамни космик нурланишлар ва микрометеоритлар оқимларидан ҳимоя қила олади.
«Лава қувурлари» — лава нотекис қотиши натижасида пайдо бўлган каналлар. Лаванинг юза қатламлари тезроқ қотади ва қаттиқ пўстлоқни ҳосил қилиб, монолит ҳолатга келади. Ичкаридаги суюқ лава аста-секинлик билан кетгач, туннел юзага келади. Бундай туннелнинг узунлиги 65 километргача етиши мумкин.
Изоҳ (0)