Тошкент шаҳрида 29 сентябрь, жума куни маҳаллий вақт билан 18:50 да ерости силкинишлари сезилди.
Европа—Ўртаер сейсмик маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Жиззах шаҳридан 43 километр жануби-шарқда, Зоминдан эса 27 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Ерости силкинишлари магнитудаси эпицентрда 5,2 ни ташкил этган. Зилзила ўчоғи 30 километр чуқурликда жойлашган.
Зилзила оқибатлари ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)