Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея ва Японияга сафар қилади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 29 сентябрь куни бўлиб ўтган сессиясида қатнашган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилди.
ТИВ раҳбарининг қайд этишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Президентининг Жанубий Корея ва Японияга ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Айни вақтда, вазир ташрифларнинг саналарига аниқлик киритмади.
Маълумот учун, 26 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея парламенти раҳбари Чон Се Гюнни қабул қилган эди. Учрашув чоғида расмий Сеул Шавкат Мирзиёевнинг тез орада Жанубий Кореяга ташриф билан боришини кутаётгани маълум қилинган эди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг бошидан бери Туркманистон (3 марта), Қозоғистон (4 марта), Россия, Хитой, Саудия Арабистони, Қирғизистон ва АҚШда бўлди.
Изоҳ (0)