28—29 сентябрь кунлари Тошкентдаги ахборот технологиялари университети ва молия институтида Евроиттифоқнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган «Erasmus+» лойиҳаси доирасида «Докторантура босқичида таълимни ташкиллаштириш» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги делегацияси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Семинарда Швециянинг Мальмё университети профессори Питер Йонсон иштирок этмоқда.
Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад— Европанинг етакчи университетлари тажрибасини ўрганган ҳолда Ўзбекистонда докторантура босқичидаги таълимни ташкиллаштириш ва докторлик диссертациякарини тайёрлаш даражасини ошириш ва таниқли олим ҳамда тадқиқотчилар билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйишдан иборат.
Семинарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходимлари, ОТМлар проректорлари, ўқитувчилари, илмий раҳбарлари, докторантлари, шунингдек, Олий аттестация комиссияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари иштирок этмоқда.
Евроиттифоқнинг «Erasmus+» лойиҳаси доирасида ўтказилган шу каби семинарлар Барселона университети ва Университетларнинг Европадаги ассосиациясидан таркиб топган SRHERE консорциуми қошидаги таълим, аудиовизуал воситалар ва маданият бўйича ижро агентлиги ходимлари фаолиятининг бир қисми ҳисобланади.
Изоҳ (0)