Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мельбурн федерал суди судьяси австралиялик Бель Гибсонга унинг китоби ва дастуридан фойдаланганларни алдагани учун 410 минг Австралия доллари (320 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима белгилади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: The Guardian

Фото: The Guardian

Гибсон ўз дастури ва ўтказилган тадбирларидан тушган даромадларни хайрия мақсадларида ишлатмагани учун айбдор деб тан олинди. Зеро, у бу ишни қилиш ҳақида оммага ваъда берган эди.

Гибсон саратон касаллиги билан оғригани ва ундан парҳез ёрдамида қутулгани ҳақидаги ҳикояни ўйлаб топганини тан олгач, унга қарши иш қўзғалган.

Ёлғон фош бўлгач, Apple Гибсоннинг дастурини ўз дўконидан ўчириб ташлаган. Penguin нашриёти унинг китобини АҚШ ва Буюк Британияда қайта чоп этишдан бош тортган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар