Канадалик фуқаро Жордан Коте ўзининг ҳовлисида сайр қилиб юрган айиқлар оиласини пайқаб қолди ва улардан ҳудудни тарк этишларини хушмуомалалик билан илтимос қилди, деб хабар берди TJournal.
Жордан итини уйга чақириб олган ва айиқлар билан бўлиб ўтган суҳбатини тасвирга олган.
Йигитлар, мен бу ердан кетишларингни истайман. Менинг ҳовлим сизларга маъқул бўлди деган умиддаман. Аммо илтимос, кетинглар. Кунингиз хайрли бўлсин. Кўришгунча.Жордан Коте
Шундан сўнг айиқлар индамасдан ортларига бурилиб Жорданнинг ҳовлисидан чиқиб кетишди.
Изоҳ (0)