Буюк британиялик сайёҳ аёл Селия Ҳоллингворт Грецияда бўрилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бундай маълумот аёлнинг топилган қолдиқларини ўрганган терговчилар томонидан илгари сурилди, деб хабар бермоқда The Independent.
62 ёшли аёл Мароней шаҳри атрофида 21 сентябрь куни археологик ёдгорликлардан бирини бориб кўргач, йўқолиб қолган. Икки кундан сўнг полициячилар унинг қолдиқларини топган.
Дастлаб аёлга ёввойи итлар ҳужум қилгани тахмин қилинган. Бироқ экспертиза ўтказилганидан сўнг, криминалистлар аёлни бўрилар ёки шоқоллар ғажиб ташлаган, деган хулосага келди.
Изоҳ (0)