Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги мактаблардан бирида 2-синф ўқувчисининг пешонасига «аҳмоқ» («дурак») деб ёзган ўқитувчи ишдан бўшатилди. Бу ҳақда мактаб жойлашган ҳудуд маъмуриятига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Мавзуга доир: Петербурглик ўқитувчи ўқувчининг пешонасига «аҳмоқ» деб ёзиб қўйди. Ота-оналар уни ишдан ҳайдамасликни сўрамоқда
«Ўқитувчи қилган қўпол иши учун ишдан бўшатилди. Кеча унинг сўнгги иш куни эди, бироқ текширув ўтказиш бошланганидан буён у ўқувчиларга дарс ўтмаган», — деб маълум қилган нашрга хабар берган вакил.
Қарор хизмат текшируви натижаларига кўра қабул қилинган. Текширувда ўқитувчи томонидан ўқувчининг пешонасига ёзув ёзилгани тасдиқланган.
Аввалроқ Россиянинг Брянск вилояти Климово қишлоғининг муроса суди болаларга пичоқ билан таҳдид қилган, уларнинг овқатини тортиб олган, оғзини скотчлаб қўйган боғча тарбиячиси устидан очилган иш бўйича ҳукм чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)