29 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. «Тошкент» сейсмостанцияси: Жиззахдаги зилзила кучи Тошкентда 4 баллни ташкил этди. Маркази Зоминдан 27 километр узоқликда жойлашган зилзила Тошкент ва Жиззахдан ташқари, Гулистон, Самарқанд, Олмалиқ ва бошқа шаҳарларда ҳам сезилган.
2. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади. «Сизларнинг барчангизга ҳеч қачон узиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси билан таъзим қиламиз», — дейилади Ўзбекистон Президентининг табригида.
3. Фото: Тошкент Шимолий вокзали яқинида қурилган кўприк очилди. Миробод туманидаги аввалдан мавжуд 346 метрлик кўприк реконструкция қилинди — унга қўшимча 281 метрлик йўл ўтказгич уланди.
4. Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея ва Японияга сафар қилади. Йил охиригача Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга келади, аммо унинг ташрифи санаси ҳали белгиланмаган.
5. Пластик карталар энди беш йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилади. Шу кунгача UzCard EMB пластик карталари уч йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилаётган эди.
Изоҳ (0)