Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, Шайхонтоҳур туманида 25 сентябрь куни соат тахминан 2:30 да милиция ходимлари кўчада кетаётган тўрт йигитни тўхтатиб, текширган.

Текширув давомида уларнинг ҳеч бирида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги, бироқ ёнида нақд пул маблағлари борлиги аниқланган; шундан сўнг йигитлар Шайхонтоҳур тумани ИИБ бўлинмасига олиб келинган.

Бўлинмада йигитларнинг шахси, шунингдек, уларнинг ёнидаги 1,3 миллион сўм пул Шайхонтоҳурдаги спиртли ичимлик дўконидан ўғирлангани аниқланган.

Фото: «GUVD.uz»

Фото: «GUVD.uz»

Хабар беришларича, ҳолат юзасидан «ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш» аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда», — дейилади ИИББ ахборотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар