Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасаруфидаги «Риштон» чегара божхона пости Фарғона вилояти Риштон тумани ҳамда Қирғизистоннинг Қадамжой тумани фуқаролари пиёда ҳаракатланишлари учун 25 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб очилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
ДБҚ матбуот хизматининг алоҳида қайд этишича, «Риштон» чегара божхона пости ҳозирча фақат фуқаролар пиёда ҳаракатланишлари учун очиқ. Пост иш тартиби соат 07:00 дан 19:00 га қадар белгиланган.
Маълумотларга кўра, 25 сентябрь куни соат 12:00 дан 15:00 га қадар пост орқали киришга 40 дан ортиқ фуқаро ҳаракатланган.
Аввалроқ, 6 сентябрь куни Андижон вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош «Дўстлик» чегара божхона комплекси ўз фаолиятини бошлаган бўлса, 20 сентябрь куни Наманган вилоятининг Қирғизистон билан чегарадаги «Косонсой» чегара божхона пости фаолияти қайта тикланган эди.
Изоҳ (0)