28—30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Поволжье орқали Европанинг Россия қисмида (Москва вилоятида) ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
28—30 сентябрь кунлари Республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва шамол тезлигининг сониясига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кундузи 15—20 даража илиқ, кечаси 3—8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши кутилмоқда.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
Изоҳ (0)