Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Президент қарори билан Тахиатош ИЭСда 230—280 МВт қувватдаги иккита буғ-газ қурилмалари қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди, деб ёзади Norma.

Фото: Norma

Фото: Norma

2015 йилда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси тасдиқланган. Унинг умумий қиймати — 678,26 миллион доллар бўлиб, шундан:

  • 300 миллион доллар — Осиё тараққиёт банки заёми;
  • 230,7 миллион доллар — Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити;
  • 27,3 миллион доллар — «Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари;
  • 120,2 миллион доллар — Ўзбекистоннинг имтиёз ва преференциялар кўринишидаги ҳиссаси.
Халқаро тендер савдолар натижаларига кўра «Ўзбекэнерго» АЖ Hyundai Engineering Co. Ltd. ва Hyundai Engineering & Construction Co. Ltd. компаниялари консорциуми билан иккита буғ-газ қурилмасини тайёр ҳолда қуриб топшириш ҳақида шартнома тузди. Шартноманинг умумий қиймати келгуси оптимизацияни ҳисобга олганда 103,96 миллион евро ва 318,1 миллион долларни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар