Президент қарори билан Тахиатош ИЭСда 230—280 МВт қувватдаги иккита буғ-газ қурилмалари қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди, деб ёзади Norma.
2015 йилда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси тасдиқланган. Унинг умумий қиймати — 678,26 миллион доллар бўлиб, шундан:
- 300 миллион доллар — Осиё тараққиёт банки заёми;
- 230,7 миллион доллар — Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити;
- 27,3 миллион доллар — «Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари;
- 120,2 миллион доллар — Ўзбекистоннинг имтиёз ва преференциялар кўринишидаги ҳиссаси.
Изоҳ (0)