Ўзбекистон ҳукумат делегацияси ноябрь ойида Германия ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германиянинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси Гюнтер Оверфелд билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
ТИВ ахборотида қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ноябрь ойида Германияга ташрифи муддати ва дастури муҳокама қилинган.
«Шунингдек, турли даражалардаги бўлажак бошқа икки томонлама алоқалар жадвали юзасидан фикр алмашилди», — дейилади вазирлик сайтидаги хабарда.
Изоҳ (0)