• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нархлар нега ўсмоқда?

    Янги иқтисодий воқеликда қандай яшаш керак? «Kommersant.uz» эксперт Юлий Юсуповнинг бу борадаги фикрларини келтиради.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Аввал тахмин қилганимдек, ҳукумат ва Марказий банк (МБ) валюта бозорини либераллаштириш курсини давом эттирди: импорт товарларига божлар сезиларли пасайтирилди, 1 октябрдан бошлаб аҳолига нақд валютанинг эркин сотилиши кўзда тутилмоқда.

    Шу билан бирга, расталардаги нархлар анча кўтарилиб қолди. Бунинг сабаблари бир қанча:

    — Ҳукумат валюта либерализациясини бироз чўзгани сабабли юзага келган ноаниқ вазиятда, ёз ойларида бизнес фаоллигининг сусайиши кузатилди. Бизнес конвертация киритилишини кутиб «қотиб» қолди. Натижада, баъзи позициялар бўйича товар таклифлари қисқарди. Қисқариш эса, табиий тарзда, нарх ўсишини юзага келтиради.

    — Божхона тўловлари пасайтирилиши кечиккани сабабли, сентябрда импорт товарлар ё эски ставкаларда божхонадан ўтказилди (яъни, икки баробарга ошган расмий курс бўйича бож тўланди) ва, пировардида, нархлар кўтарилди ёки ваъда қилинган ставкалар пасайишини кутиб, божхонадан ўтказилмай тўхтатиб турилди (бинобарин, бозордаги таклиф қисқарди ва нархлар кўтарилди).

    — Очиқ-ойдин ва кишибилмас имтиёзлар туфайли бизда кўпгина бозорлар кучли монополлашган (бу ҳақда кўп бора ёзганман). Имтиёзли конвертациядан маҳрум бўлган, лекин бозордаги монопол мавқеини сақлаб қолган компания, табиийки, «конвертациявий» даромадининг ўрнини нархни кўтариш орқали қоплаш пайида бўлади. Бунга қарши фақат бир йўл билан – рақобатни ривожлантириш орқалигина курашиш мумкин. Бунинг учун бозор иштирокчилари учун тенг шароитларни таъминлаш (индивидуал имтиёзлардан воз кечиш), бозорга киришдаги маъмурий тўсиқлар (рухсатномалар, лицензиялар, сертификатлаштириш, стандартлаштириш, коммуникацияларга улаш, баъзи компанияларга алоҳида имтиёзлар бериш, рақобатчилар билан курашда «маъмурий ресрус»дан фойдаланиш ва ш.к.)ни бартараф этиш лозим.

    — Ҳозирча инфляциянинг туб сабаблари – ортиқча пул эмиссияси ва давлат харажатлари бартараф этилмаган. Қолаверса, МБ, афтидан, бозор курсини тахминан бир долларга 8000 сўм даражасида ушлаб туриб, ортиқча долларни харид қиларкан, муомалага қўшимча сўм чиқармоқда. Аввал айтганимдек, бу инфляцияни янада кучайтириши мумкин.

    Фикримча, ҳукумат ва МБ инфляцияга қарши курашга яна ҳам кўпроқ куч ташлаши керак. Яхшики, энди МБда пул массасини кўпайтириш учун бозор воситалари пайдо бўлди. Улар тўлиқ куч билан ишлаши учун тижорат банкларининг мустақиллигини кенгайтириш ва банк тармоғида рақобатни ривожлантириш, аниқроқ айтганда, банк ислоҳотини ўтказиш лозим.

    Шунингдек, афсуски, одатий бўлиб қолган нархларни жиловлашнинг маъмурий услублари (тадбиркорни «тегишли жой»га чорлаб, нархни пасайтиришга мажбурлаш)дан воз кечиш жуда муҳим. Бундай маъмурий чоралар танқислик, қора бозорнинг юзага келишидан бошқа самара бермайди, боз устига, ишлаб чиқариш қисқаради (бизнес фойда келтирмаётган ишлаб чиқаришни тўхтатади), бинобарин, келгусида нархлар яна ҳам кўтарилади.

    Барчамиздан – амалдорлардан ҳам, тадбиркорлар ва оддий фуқаролардан ҳам – янги «ўйин қоидалари»га кўникиш талаб этилади. Биз бозор иқтисодиётида яшашни бошлаяпмиз, бу ерда:

    — нархлар исталган томонга, кутилмаган тарзда ўзгариши мумкин ва бундан ваҳимага тушмаслик, ғазабга минмаслик керак;

    — товарлар ва хизматлар учун, улар талаб ва таклиф мутаносиблигига мувофиқ қанча турса, шунча тўлаш лозим (бизга маъқул нархда эмас);

    — тадбиркорлар бозор конъюнктураси ўзгаришларига мослашувчан бўлишлари ва қисқа муддатли мақсадлар (масалан, нархларни кескин кўтариш орқали пул ишлаб олиш)дан ташқари, узоқ муддатли (обрў ва ишончга боғлиқ) мақсадлар ҳам борлигини унутмасликлари керак;

    — амалдорлар, одатий маъмурий услублар ўрнига, таъсир кўрсатишнинг билвосита усулларидан фойдаланишлари (бунинг учун эса, юқорироқ малакага эга бўлиш) талаб этилади;

    — ҳукумат ҳаракатларининг олдиндан билиб бўлмаслиги ва тезкор эмаслиги бизнес фаоллиги сўнишига ва нархлар кескин кўтарилишига олиб келади.

    5 сентябрдан бошлаб биз янги иқтисодий воқеликда яшамоқдамиз – у «бозор иқтисодиёти» деб аталади ва биз аввалда қўллаб келганимиздан мутлақо фарқли хатти-ҳаракатларни назарда тутади. Буни қанчалик тезроқ англасак, ўзимиз учун ҳам, иқтисодиётимиз учун ҳам шунчалик яхши бўлади.

    Бозор қонунлари бўйича яшашни ўрганайлик!

    28.09.2017, 15:12   Изоҳ (0)   156027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутат: Янги қонун лойиҳаси бўйича, жиноят қуроли айбланувчига тегишли бўлмаса, мусодара қилинмайди. Эгасига қайтарилади

    28.09.2017, 14:06

    Тошкентда тунда тўрт йигит ёнида паспорти йўқ, лекин нақд пули борлиги учун милицияга олиб келинди. Сўнг бу пул ароқ дўконидан ўғирлангани аниқланди

    28.09.2017, 13:34

    «Нима учун фарзандларимиз бу шафқатсизликка гувоҳ бўлиши керак?». Дайди итнинг отилиши тошкентликларни ғазаблантирди

    28.09.2017, 13:12

    Тиббиёт ташкилотларидаги эскирган ускуналарни 2023 йилгача алмаштириш шарт этиб белгиланди

    28.09.2017, 12:37

    Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидаги «Риштон» чегара пости очилди

    28.09.2017, 12:20

    Тошкентда 36 ёшли аёлни Lacetti уриб кетди, у воқеа жойида ҳалок бўлди

    28.09.2017, 11:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.