Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Америка авиацияси Афғонистонда жангарилар ҳужумини қайтариш вақтида янглишиб тинч аҳолига зарба берди. Бу ҳақда «Қатъий ёрдам» операциялари штабининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди, деб хабар берди «РБК».

«Омадсиз ҳужум вақтида жангарилар армия штабига қарата халқаро аэропорт яқинидан миномётларда бир неча бор ўт очди», — дейилади хабарда. АҚШ кучлари бунга қарши авиазарба берди. Ракеталардан бири «нотўғри ишга тушиб кетгани» оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди.

«Қатъий ёрдам» тинч аҳолига зарар етганидан чуқур қайғуда», — дея қайд этилади хабарда. Штабда қўшимча қилинишича, коалиция кучлари жангарилар тинч аҳолининг кўп қисми тўпланган жойларни «атайлаб танлаётганига» қарамай, фуқароларга зарар етказмаслик учун қўлидан келган барча чораларни кўрмоқда.

Ўқ-дориларнинг носозлиги юзасидан тергов ишлари бошланган. Reuters’нинг маълум қилишича, жангарилар аэропортга АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Кобулга келганида ўт очган. Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар