Япония императори Акихито мамлакат парламентининг қуйи палатасини тарқатиб юбориш борасидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
«Конституциянинг еттинчи моддасига асосан қуйи палата тарқатиб юборилди», — дейилади фармон матнида.
Аввалроқ, Япония бош вазири Синдзо Абэ мамалакат қуйи палатасини тарқатиб юборишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
Япония Конституциясига биноан, парламентнинг қуйи палатасини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор бош вазир томонидан қабул қилингач, унга император тегишли ёрлиқни қўяди. Шундан кейин ҳужжат қуйи палатанинг ялпи мажлисида ўқиб эшиттирилади ва палата тарқатилган деб ҳисобланади.
Изоҳ (0)