Мексика президенти Энрика Пеня Ньето бошқа соҳаларга йўналтирилган мамлакат бюджетини қайтадан тўғри тақсимлаш ҳамда уни Мексика шаҳарларини қайта тиклаш ишларига сарфлаш лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «РБК» хабар берди.
Ньетонинг сўзларига кўра, табиий офат оқибатида камида 150 минг уй вайрон бўлган. «Ҳозирда бинолар реконструкцияси қўшимча ресурсларга муҳтож ва бу келгуси йилда президент бюджети муҳокамасида акс эттирилиши керак», — деди президент вазирлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Етказилган зарар ҳозирча 2 миллиард долларга баҳоланмоқда.
19 сентябрь куни Мексиканинг жанубида жойлашган Пуэбло-де-Сарагоса шаҳридан 98 километр жануби-ғарбда 7,1 магнитудали ер қимирлаши содир бўлганди. Шундан сўнг, яна 4,0 магнитудали 11 та ер ости силкиниши қайд этилган. Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 330 кишидан ортди.
Изоҳ (0)