Facebook ижтимоий тармоғи Германиядаги сайловолди кампанияси чоғида сохта янгиликларга қарши кураш доирасида ўн минглаб қалбаки аккаунтлар ўчириб ташланганини маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Бу сайловлар чоғида ёлғон хабарлар чиқиши эҳтимолини тўлиқ бартараф қилмаган бўлса-да, сохта янгиликлар тарқалишини қийинлаштириб қўйди», — деди компания.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга сарлавҳаларга шубҳа билан муносабатда бўлишга, саналар ва веб-манзилларни текшириб кўришга, мавзу бўйича бошқа хабарларни ва асл манбаларни қидириб кўришга чақирмоқда.
Изоҳ (0)