Американинг Пансакола шаҳрида яшовчи (Флорида штати) аёл уйидан улкан тилла ҳошияли ўргимчакни топиб олди ва унга ўз юзида ўрмалашига имкон берди, деб хабар берди «РИА Новости».
«Бу олтин рангли нозик ҳашарот атрофни ўрганишга қарор қилгач, уни ўзи учун яхшироқ бўлган жойга кўчиришга қарор қилдик», — дейилади роликка ёзилган изоҳда. Видеодаги аёл ўзининг юзида ўргимчак ўрмалаётган вақтда мутлақо хотиржам турган.
Бу турдаги ўргимчаклар танасининг ўлчами 4 сантиметрга, оёқларининг узунлиги эса 12 сантиметрга етади. Улар деярли асабий бўлмайди ва чақиш эҳтимоллиги жуда кам.
Изоҳ (0)