АҚШнинг Индиана штатида хато сабабли талаба егулик ва сувсиз ҳолда ғорда қамалиб қолди. Бу ҳақда Fox59 хабар берди.
Блумингтон шаҳридан 32 километр узоқликда жойлашган ғорга уюштирилган экспедиция вақтида 19 ёшли талаба Лукас Кавар гуруҳдан ортда қолиб кетган. У ғорнинг чиқиш жойига борганда дарвоза ёпилган эди.
Кавар бир неча соат давомида ёрдамга чақирган, бироқ ҳеч ким жавоб бермаган. Мобил телефон ишламаган. Талабанинг сўзларига кўра, кейинги уч кун давомида у ўзи билан ўзи гаплашган, ухлаган ва чанқоқдан ўлмаслик учун ғор деворидаги намликни ялаган.
Талаба хабарларга жавоб бермагач, унинг ота-онаси қидирувни бошлаган. Экскурсияни ташкиллаштирган клуб аъзолари ғорга қайиб келган ва талабани излаган.
Изоҳ (0)