Хитойлик талаба ўзининг ёқтирган қизига улкан ўйинчоқ айиқни совға қилди. Йигит икки метрли айиқни ўзининг автомобилида университетга олиб келди, деб хабар берди Meduza.
Совғага қарамай қиз йигитга рад жавобини берган. Аммо айиқни олиб қолган.
Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг ёзишича, айиқ саҳнаси атайлаб ташкиллаштирилган ва вирусли реклама сифатида фойдаланилган бўлиши мумкин. Реклама ортида ким тургани номаълум — улкан ўйинчоқ айиқни Американинг Cоstcо компанияси ишлаб чиқаради. Ушбу компаниянинг Хитойда дўконлари мавжуд эмас.
Хитой ОАВларининг ёзишича, хитойлик ёшлар оммалашган бу каби ўйинчоқ айиқларни Таоbао онлайн-дўкони орқали буюртма қилишади.
Изоҳ (0)