Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Венесуэла АҚШ билан музокараларга интилмоқда, аммо Америка томонидан эҳтимолий ҳужумга шу йўл билан жавоб қилади. Бу ҳақда Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса БМТ Бош Ассамблеяси умумсиёсий муҳокамаларидаги нутқидан кейин журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Rambler News

Фото: Rambler News

У ўз фуқароларининг АҚШга кириши чекланишини «янги тажовуз акти» деб атади. «Биз Трамп маъмурияти билан каналлар қидиряпмиз, музокараларга киришмоқчимиз. Ўйламасдан иш қилишга ва ақлсизларча хатти-ҳаракатларга нуқта қўйишимиз керак», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Венесуэла — «ўзининг социалистик демократиясини қураётган суверен мамлакат». «Биз музокаралар учун очиқмиз, бироқ ҳужумга учрасак, шу йўл билан жавоб ҳам берамиз. Бу ҳеч қачон юз бермайди деб умид қиламиз», — дея таъкидлади Хорхе Арреаса.

Изоҳ
Асосий янгиликлар