Испания бош прокурори Хосе Мануэль Маса Каталония раҳбари Карлес Пучдемоннинг ҳибсга олиниши эҳтимолини истисно этмади. Бу ҳақда 25 сентябрь, душанба куни La Vanguardia нашри маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Прокуратура Пучдемон расмийларга бўйсунмаслик, хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш ва мол-мулк камомадидан иборат жиноятларга алоқадор эканлигига ишончи комил», — таъкидлади Маса.
Бош прокурорга кўра, «Пучдемонни камомад учун ҳибсга олиш масаласи очиқ турибди».
Эслатиб ўтамиз, Испания фуқаролик гвардияси 20 сентябрь куни Каталонияда ўтказган махсус операция давомида 14 киши қўлга олинди, 41 та тинтув ўтказилди, референдумда овоз бериш учун тайёрлаб қўйилган салкам 10 миллион бюллетен мусодара этилди.
Изоҳ (0)