Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дубайда Германиянинг Volocopter компанияси томонидан яратилган учувчисиз учар таксининг илк синов парвозлари ўтказилди, деб ёзади TJournal. Концепт икки ўринли катта коптер ёки 18 та винтли вертолёт кўринишига эга.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Учувчисиз такси масофадан бошқарилмайдиган 30 дақиқалик парвоз учун мўлжалланган. Фавқулодда ҳолатлар учун унда захира аккумуляторлар, винтлар ва иккита парашют кўзда тутилган. Синов парвози чоғида у қарийб 200 метр масофани босиб ўтиб, ҳавода 5 дақиқадан кўпроқ вақт турди.

Ишлаб чиқувчилар ғоясига кўра, коптерни смартфондаги дастур орқали, йўналишнинг бошланғич ва якуний нуқтасини кўрсатган ҳолда буюртириш мумкин бўлади.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Синовларда Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад иштирок этди. У коптер концептини кўздан кечирди ва унинг ичида ўтириб кўрди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар