Россиялик генерал-лейтенант Валерий Асапов ИШИД жангарилари томонидан миномётдан ўқ ёғдирилиши натижасида ҳалок бўлди, деб ёзади Meduza Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
Жангарилар Сурия армиясининг қўмондонлик пунктига ҳужум қилган, у ерда Асапов ҳам бўлган. Генерал Дайр-аз-Зор шаҳрини озод қилиш бўйича операцияни бошқаришда ёрдамлашаётган эди. У мина портлашидан ўлимга олиб келувчи жароҳат олган.
Асапов вафотидан кейин мукофотланиш учун тавсия қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)