Германия Марказий сайлов комиссияси мамлакат парламентига сайловларнинг дастлабки якунларини эълон қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Барча округлардан келиб тушган маълумотлар кўриб чиқилгач, МСК Германия канцлери Ангела Меркель раҳбарлигидаги Христиан-демократик иттифоқ/Христиан-социал иттифоқ альянси овозларнинг 33 фоизини тўплаганини маълум қилди (ХДИ — 26,8 фоиз, ХСИ — 6,2 фоиз). Ундан кейинги ўринда Германия социал-демократик партияси 20,5 фоизлик натижа билан жойлашди.
Учинчи ўринда — 12,6 фоиз овоз тўплаган «Германия учун альтернатива» ўнглар партияси.
Шунингдек, 5 фоизлик чегарадан ўтиб, бундестагга Эркин демократик партия (10,7 фоиз), «Сўллар» (9,2 фоиз) ва «Яшиллар» (8,9 фоиз) ўтади.
Изоҳ (0)