Америкаликларнинг учдан икки қисми КХДРга огоҳлантирувчи зарба беришга қарши чиқади, деб ёзади «Коммерсантъ» The Washington Post ва ABC News томонидан тайёрланган сўров натижаларига таяниб.
АҚШнинг ҳар қандай ҳаракатлари жавоб тариқасида бўлиши керак, деган фикрга фуқароларнинг 67 фоизи қўшилади. Америкаликларнинг 82 фоизи АҚШнинг биринчи зарбаси Шарқий Осиё билан йирик уруш бошланишига олиб келиши мумкинлигига ишончи комил, уларнинг 69 фоизи эса огоҳлантирувчи зарба жиддий риск эканлигини айтган.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Кореяга нисбатан тўғри қарорлар қабул қилиш қобилиятига сўралганларнинг 37 фоизигина ишонади, 72 фоиз иштирокчилар эса АҚШ ҳарбий қўмондонлиги қобилиятларига ишонади.
Изоҳ (0)